Муниса Ризаева: Куч бер

Сана: 03.10.2019 1590 қайноқ

Муниса Ризаева: Куч бер

Хонанда Муниса Ризаева сўнгги кунларда қизғин ижод билан банд. Бунга охирги кунларда тақдим этилаётган ижодий янгиликлар яққол мисол бўла олади. Ана шундай яна бир қайноқ ижодий хабарни у мухлислари билан бўлишди. "Бугун менинг янги "Куч бер" номли қўшиғим учун видеоклип суратга олиш ишлари бўлиб ўтди. Бу бирор инсонни ким эканлиги билан шахсан қизиқмасдан туриб, уни тан олмай, миш мишларга ишонадиганлар ёнида ҳукм чиқарадиган одамлар ҳақидаги қўшиқ. Бахтли инсон ҳеч қачон бировга ёмонлик тиламайди. Бундай ишларни фақатгина қалбан касал бўлганлар бажара олади." дейди қўшиқ ҳақида маълумот берган хонанда Муниса Ризаева. Юқорида келтирилганидек, қўшиқ мавзуси жиддий ва инсонларни ўйлантирадиган. Умид қиламизки, тарона кўпчиликка ёқадиган ва тарбиявий аҳамияти ва юки юқори бўлган ижод маҳсулларидан бири бўла олади. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol