Ёш истеъдод эгаси Муҳаммад Зиёдан кутилмаган туҳфа

Сана: 13.09.2019 1388

Ёш истеъдод эгаси Муҳаммад Зиёдан кутилмаган туҳфа

Ёш ва жажжи ижодкорлардан бўлган  Муҳаммад Зиё "Машина оберинг" номли қўшиғи билан кўпчиликни айниқса тенгдошларини диққатини тортди. Болаларга хос бўлган мазкур мусиқий асар қисқа фурсатларда болажонларнинг севимли қўшиғига айланиши тайин. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ушбу композиция учун видеоклип ҳам тасвирга олинган. Дилмурод Агзамов режиссёрлигида суратга туширилган видео асарда бош ролни Алишер Узоқов ижро қилган. Ёш бўлишига қарамай, яхши ниятлар билан санъат оламида ўз ўрнини ва мухлисларини топишга интилаётган хонандага омад тилаган ҳолда янгиликларимизни тақдим этишда давом этамиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol