Беном гуруҳи Барно билан куйлаган дуэтини тақдим қилди

Сана: 11.09.2019 133 қайноқ

Беном гуруҳи Барно билан куйлаган дуэтини тақдим қилди

Беном гуруҳи мухлисларини қувонтиришда давом этади. Кетма кет янгиликларни тақдим этаётган гуруҳ ижодкорлари кутилмаган дуэтни намойиш қилишди. Хонанда Барно билан ижро қилинган "Излайман" қўшиғи илк жарангидаёқ илиқ кутиб олинди. Мусиқий асар Сарвар ва Комилнинг муаллифлигида яратилган. Мазкур композиция Беном гуруҳининг яккахон концерт дастуридан ҳам муносиб ўрин олиши кўзда тутилган. Гуруҳ солисти Сарварнинг берган маълумотларига қараганда ушбу дуэт учун видеоклип тасвирга олиниши режалаштирилган. Шунингдек яқин бир ҳафтада Беном гуруҳининг янги "Мабодо" номли таронаси ҳам тингловчиларга ҳавола қилинади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol