"Иссиқ нон" фильми халқаро кинофестивалда гран-прини қўлга киритди

Сана: 09.09.2019 57

"Иссиқ нон" фильми халқаро кинофестивалда гран-прини қўлга киритди

Аввалги хабарларимиз орқали кинорежиссёр Умид Ҳамдамов Россиянинг Анапа шаҳрида ўтказилган «КИНОшок » халқаро кинофестивалида иштирок этаётгани ҳақида маълум қилган эдик. 1 сентябрдан 8 сентябргача давом этган фестивалнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Кинорежиссёр Умид Хамдамовнинг «Иссиқ нон» бадиий фильми ушбу кинофестивалда гран-прини қўлга киритди. Бу ҳақида "Ўзбеккино" миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди. Қолаверса, фильм яна икки ютуқга сазовор бўлди. Бири "Иссиқ нон" фильмидаги роли учун "Энг яхши актриса" номинацияси ғолибаси Феруза Саидовага насиб қилган бўлса, шу фильмдаги мусиқа учун "Энг яхши фильм бастакори" номинацияси ғолиби Тоир Қўзиев бўлди. Биргина фильм билан уч мукофотни қўлга киритган киноижодкорларимизни табриклаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol