Нилуфар Усмонова "Зирапча"ни янгича талқинда куйлади

Сана: 09.09.2019 1680 қайноқ

Нилуфар Усмонова "Зирапча"ни янгича талқинда куйлади

Қаҳрамон она мақомини олган, хушфеъллиги-ю ўзгача йўналишдаги қўшиқлари билан ажралиб турадиган хонанда Нилуфар Усмонова "Зирапча" номли қўшиқ куйлагани кўпчиликка маълум. "Зирапча" реалитик шоуси учун саундтрек қилиб олинган бу мусиқий асар, кўрсатувнинг учинчи мавсуми учун қайта ижро қилинди. Композиция халқимизга ёққани сабабли, Нилуфар Усмонова, мухлислари учун овоз ёзиш студиясида мазкур қўшиқ устидаги ижодий жараён тасвирланган видеолавҳани ҳам намойиш қилди. Унинг янги талқини ҳам асли каби тингловчилар кўнглини забт этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, қўшиқ Бахтиёр Сафаров сўзи билан яратилган. Бастакор ҳамда мусиқий безакчи Шухрат Закиров.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol