Беном гуруҳи янги яккахон концерти кунларини маълум қилди

Сана: 07.09.2019 1534

Беном гуруҳи янги яккахон концерти кунларини маълум қилди

Аввалги хабарларимиз орқали янги қўшиқ премьераси ҳақида маълумот берган Беном гуруҳи яна бир ажойиб янгиликни мухлислари билан баҳам кўришди. Улар жорий йилда пойтахтимизда бўлиб ўтадиган янги яккахон концерт дастурининг кунларини маълум қилишди. Жонли ижродаги концерт 22, 23, 24 ноябрь кунлари, уч кун давомида ўтказилади. Дастур "Сен борсанки" деб номланади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Катта концертга қадар уларнинг гастрол концерт сафарлари ҳам режалаштирилган. Жумладан 8 сентябрь куни Фарғона вилоятида, 11 сентябрь Гулистон шаҳрида, 14 сентябрь Қирғизистоннинг Жалолобод, 15 сентябрь куни Ош шаҳрида, 26 сентябрь эса Қарши шаҳрида "Чунки бу биз" кино концерти билан меҳмон бўлишади. Беном гуруҳи ва уларнинг ижодий жамоасига омад тилаган ҳолда янгиликларни тақдим этишда давом этамиз.

Беном гуруҳи янги яккахон концерти кунларини маълум қилди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol