Умар Шамсиев армонли муҳаббатни тараннум этди

Сана: 01.08.2014 1138 қайноқ

Ўзбек эстрадасида етарлича мухлисларга эга бўлган Умар Шамсиев бугун бироз дардли ва ғамгин руҳдаги таронани тақдим этди. 

“Атиргул” дея номланган янги қўшиқ “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали премьера қилинди. Султон Нур матни ва мусиқаси асосида яратилган ижод намунасининг аранжировкасини Аҳмад Хожиматов тайёрлади. 

Умар Шамсиев армонли муҳаббатни тараннум этди

Армонли муҳаббат мавзуси тараннум этилган тарона илк марта мухлисларга тақдим этилгач, улар томонидан билдирилган фикрлар ижодкорлар меҳнатини оқлади. 

Умар Шамсиев армонли муҳаббатни тараннум этди

Мазкур тарона учун клип ҳам суратга олиниб, клип премьерасини сайтимиз орқали қарши оласиз. Дилмурод Агзамов томонидан тайёрланган видеоклипда таъсирчан сюжет воқеаси тасвирланган.

Умар Шамсиев армонли муҳаббатни тараннум этди

 Умар Шамсиев армонли муҳаббатни тараннум этди

Клип тарона мавзусига монанд тарзда тайёрланди. Саробга айланган муҳаббат қиссаси тасвирланган видеода сирлилик руҳияти ҳам сақланиб қолган.  

Умар Шамсиев армонли муҳаббатни тараннум этди

 Умар Шамсиев армонли муҳаббатни тараннум этди

Видеоклип сюжети ғояси ҳам айнан Дилмурод Агзамовга тегишли. Сифатли тасвирлар томошабин қизиқишини охиригача сақлаб тура олади. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol