Дилсўзнинг ёри хайр демай кетдими?

Сана: 05.09.2019 1537 қайноқ

Дилсўзнинг ёри хайр демай кетдими?

"Ниҳол" мукофоти совриндори Дилсўз уч фарзанднинг онаси бўлишига ва халқ хизматида толмай меҳнат қилаётганига қарамай, мухлисларини хурсанд қилишни ҳам канда қилгани йўқ. Хонанда ҳамкасблари сингари янги мавсумни такрорланмас ижод намуналарини яратиш билан бошлади. Унинг навбатдаги таронаси ҳам ўзгача йўналишда. Овоз ёзиш студиясидан бўлишган видеолавҳаларда буни гувоҳи бўлишингиз мумкин. "Кетаркан хайр демай бизни ёр" дея шўх оҳанглар остида яратилаётган мусиқий асар тез кунларда оммага ҳавола қилиниши режалаштирилган. Дилсўзнинг ушбу таронаси барчага манзур келиши ва ноодатийлиги билан репертуаридаги тароналардан ажралиб туришига ишонамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol