Муниса Ризаева янги клип суратга олиш арафасида

Сана: 04.09.2019 266 қайноқ

Муниса Ризаева янги клип суратга олиш арафасида

Эстрадамиз юлдузи Муниса Ризаева ҳам кузни янги лойиҳалар билан бошлади. У айни дамда тингловчиларнинг севимли қўшиғига айланиб улгурган "Бир нима де" таронаси учун видеоклип суратга олиш устида қизғин тайёргарлик олиб бормоқда. Шу кунларда суратга олиш ишларига старт бериладиган клип Ҳабибулло Набиев режиссёрлигида тасвирга туширилиши режалаштирилган. Видео асар такрорланмас сюжетдан иборат бўлиши ва унга таниқли актёр ва актрисалар жалб этилиши кўзда тутилган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Муниса Ризаева ушбу клип съёмкаси якунланганидан сўнг, яна бир янги композицияси учун ҳам видео асар яратишни ўйлаб қўйган. Ҳаттоки, бу борада клипмейкер Санжар Маткаримов билан бирга ҳамкорлик ишларини бошлаб юборган. Бир сўз билан айтганда хонанда қизғин ижод уммонида. Шундай экан, янги қўшиқ ва клиплар кетма кетлигини севимли ижодкорингиздан кутиб қолинг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol