Улуғбек Раҳматуллаев янги клип устида иш бошлади

Сана: 02.09.2019 1963 қайноқ

Улуғбек Раҳматуллаев янги клип устида иш бошлади

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев айни дамда ноябрь ойида бўлиб ўтадиган янги концерт дастурига катта тайёрлик олиб бормоқда! Шу билан бирга байрам кунлари юртимизнинг бир қатор узоқ манзилларидаги байрам тадбирларида фаол иштирок этибгина қолмай, янги клип устида ҳам иш бошлагани кишини ҳайратга солмай қолмайди. 

Мухлисларини қувонтириш ниятида тиним билмай ҳаракат қилаётган хонанда "Билмади" номли навбатдаги ижод маҳсулига видеоклип суратга олдирмоқда. 1 сентябрь байрам бўлишига қарамай, ижодий жамоа съёмка жараёнларининг биринчи кунини жадал равишда ўтказишди. Маълумотларга қараганда тасвирга тушириш ишлари бир неча кун давом этади. Клип маҳоратли клипмейкер Дилмурод Агзамов режиссёрлигида яратилмоқда. Тасвирчи Рустам Муродов. Видеоклипда Йигитали Мамажонов, Талъат Йўлдошев, Бекзод Абдумухитов, ёш ижодкор Мариям қатнашишмоқда.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol