Улуғбек Раҳматуллаев Чироқчида мустақиллик байрами арафасида концерт дастури билан меҳмон бўлди

Сана: 23.08.2019 1298 қайноқ

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан Чироқчи тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда концерт дастурини тақдим этди! Чироқчи аҳолиси хонандани кутилмаган даражадаги меҳр ва муҳаббат билан қарши олишди. Ушбу аншлаг концертдан фото ва видеолавҳаларни ижтимоий тармоқларда бўлишар экан, хонанда кўнгил кечинмаларини бекита олмади. " Биласизми, баъзан кўзимга ёш келади. Севинч ёшлари. Мухлисларимизнинг шунчалик меҳр бериши Аллоҳнинг файз-у баракасидир. Шунга яраша жавоб бера олармикинман, шунга муносибманми деб ўйлаб қоламан! Аслида ҳали ҳеч нарса қилганим йўқ. Ишонинг сизларни жуда ҳам яхши кўраман! Бугунги концерт учун Чироқчи Ҳокимлигига ва мухлисларимга катта раҳмат" - дейди хонанда Улуғбек Раҳматуллаев.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol