Манзура "Соғинади юрагим" таронасини тожик тилида тақдим қилди

Сана: 18.08.2019 1187

 

Соҳировоз хонанда Манзуранинг "Соғинади юрагим" қўшиғи маълумки, халқимиз орасида оммалашиб, талабгор тароналар қаторидан ўрин эгаллаган ижод маҳсулларидан биридир. Маълумотларга қараганда, ушбу композиция бошқа миллат вакиллари орасида ҳам машхур. Улар орасида тожикзабон мухлислар ҳам йўқ эмас. Манзура талаб ва истакларга биноан бу мусиқий асарни тожик тилида куйлади ва тақдим қилди. Таронага тожик тилида "Пора пора" номи берилди. Қўшиқ сўзи Парвиз Фаттоев қаламига мансуб. Бастакор Шаҳбоз Носиржонов. Мусиқий безакчи Жасур Бадалбоев. Ўйлаймизки, ушбу ижод маҳсули ҳам ўзбек тилидаги тури каби юраклардан муносиб ўрин эгаллайди. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol