Актриса Наргиза Салмонова бир йиллик танаффусдан сўнг кино оламига қайтди

Сана: 19.08.2019 1602 қайноқ

Актриса Наргиза Салмонова бир йиллик танаффусдан сўнг кино оламига қайтди

Бундан 1 йил олдин Туркия давлатига келин бўлган актриса Наргиза Салмонова бир неча кундирки, юртимизда меҳмон экани кўпчиликка сир эмас. Наргиза Салмонова бир йилдан ортиқ вақт ичида кино соҳасида умуман кўринмагани, унинг мухлисларини ташвишлантирган эди. Ҳаттоки, актрисага "Кино соҳасини бутунлай тарк этдингизми?"  деган мурожаатларнинг охири кўринмади. Айни дамда диёримизда бўлган актриса мухлисларини кутилмаган янгилик билан қувонтирди.

Актриса Наргиза Салмонова бир йиллик танаффусдан сўнг кино оламига қайтди

У " Санъатдан кетдингизми?" қабилидаги барча саволларга фотосурат орқали жавоб берди. Фотосурат тасвирга тушириш майдончасидан олинган бўлиб, унда Наргиза Салмонова тарихий образда намоёнланган. Ижтимоий тармоқларга жойланган расмга актриса "Бу сурат бир йил мени соғиниб, экранга тезроқ қайтишимни сўраганлар учун" дея изоҳ қолдирган. Фильм ҳақида эса ҳозирча маълумотлар сир сақланмоқда.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol