Даврон Эргашев янги тарона тақдим этди

Сана: 01.08.2014 2917 қайноқ

Эркак хонандалар орасида қизлар исмига қўшиқ куйлаш деярли урфга айланган. Даврон Эргашев ҳам ижодида ана шундай тарона яратишга қарор қилди. 

“Гулираъно” дея аталган янги қўшиқ 31-июль куни “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали тақдим этилди.

Даврон Эргашев янги тарона тақдим этди

ФМ 101.00 тўлқинида илк бора жаранг сочган таронанинг сўзи ва мусиқаси Феруза Абдуллаевага тегишли. Аранжировкасини эса Жасур Бадалбоев тайёрлаган. 

Қўшиқ янграб бўлгач, тингловчилар томонидан билдирилган фикрлар қабул қилинди. Бундай йўналишдаги ва мавзудаги тарона Даврон Эргашев учун айни мос келганлиги эътироф этилди. 

Сиз ҳам хозирнинг ўзидаёқ янги таронадан баҳраманд бўлишингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol