“ВОСТОК&ЗАПАД. КЛАССИКА И АВАНГАРД” ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛИГА ЎЗБЕК КИНОРЕЖИССЁРЛАРИ ИШТИРОК ЭТАДИ

Сана: 05.08.2019 59

“ВОСТОК&ЗАПАД. КЛАССИКА И АВАНГАРД”  ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛИГА ЎЗБЕК КИНОРЕЖИССЁРЛАРИ ИШТИРОК ЭТАДИ

Жорий йилнинг 23-28 август кунлари Оренбургда “Восток&Запад. Классика и Авангард” халқаро кинофестивали ўтказилади.
“Восток&Запад. Классика и Авангард” халқаро кинофестивалида Россия, Германия, Польша, Италия, Македония, АҚШ, Япония, Австрия, Хитой, Франция, Белоруссия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва кўплаб бошқа давлатлардан режиссёрлар, продюсерлар, актёрлар, сиёсатчилар, турли соҳаларда хизмат қилаётган ижодкорлар, журналистлар қатнашадилар. Мазкур нуфузли “Восток&Запад. Классика и Авангард” халқаро кинофестивалига Ўзбекистондан “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг кинорежиссёрлари Абдухалил Мингнаров ва ёш кинорежиссёр Умид Ҳамдамовлар таклиф этилган.

“ВОСТОК&ЗАПАД. КЛАССИКА И АВАНГАРД”  ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛИГА ЎЗБЕК КИНОРЕЖИССЁРЛАРИ ИШТИРОК ЭТАДИ

Ушбу фестиваль бу йил 12-маротаба киноижодкорлар ва кинематографиянинг барча мухлисларини ўз бағрига чорламоқда. Қисқа давр мобайнида мазкур халқаро кинофестиваль Россиялик ва чет эллик кино оламида ижод қилаётган барча режиссёрлар, актёрлар, умуман киноижодкорлар орасида ўз нуфузига эга бўлди.

“ВОСТОК&ЗАПАД. КЛАССИКА И АВАНГАРД”  ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛИГА ЎЗБЕК КИНОРЕЖИССЁРЛАРИ ИШТИРОК ЭТАДИ

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol