Афруз гуруҳидан ваъда қилинган қўшиқ премьераси

Сана: 01.08.2019 1497

Афруз гуруҳидан ваъда қилинган қўшиқ премьераси

Бир неча кун олдин истеъдодли ижодкорлардан иборат бўлган Афруз гуруҳи янги қўшиқ ва клип устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик. Хонандалар мухлисларини кўп куттиришни истамай, клип намойишидан олдин қўшиқни тақдим этишни лозим топишди. "Ёрон" деб номланган мазкур мусиқий асар тингловчилар томонидан илиқ қарши олинди десак муболаға бўлмайди. Тарона Элдор Қаюмов муаллифлигида ёзилган. Аранжировкачи эса Жасур Бадалбоев.
Эслатиб ўтамиз, клип Санжар Маткаримов томонидан суратга олинган ва тез кунда премьера қилиниши режалаштирилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol