Дилфуза Раҳимованинг режалари бисёр

Сана: 31.07.2014 4964

Бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна ижод уммонига шўнғиб кетган Дилфуза Раҳимова кўплаб режаларни амалга оширишни мўлжаллаган. 

Яқинда тақдим этилган “Ле ле ле” номли таронасига видеоклип суратга олиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Қўшиқ куйлашдан илҳом олаётган Дилфуза Раҳимова янги туҳфа этиладиган видео услуби умуман ўзгача бўлишини истамоқда. Шу сабаб ҳам айни пайтда бир неча кишилик ижодий гуруҳ биргаликда иш олиб бормоқда. 

Дилфуза Раҳимованинг режалари бисёр

Клипдаги ҳар бир деталга алоҳида эътибор қаратаётган хонанда оддий видеоларда фарқ қилишини истамоқда.

Дилфуза Раҳимованинг режалари бисёр

Бу борада эса аниқ бир режаси борлиги маълум қилган Дилфуза Раҳимова бу ҳақда сир сақлашга ва олдиндан шов-шув кўтаришни истамаслигини айтиб ўтди. 

Дилфуза Раҳимованинг режалари бисёр

Бу янгилик билан мухлисларини хушнуд этишига ишонч билдираётган хонандага бу борада омад тилаб қоламиз. 

Дилфуза Раҳимованинг режалари бисёр

Бундан ташқари, Дилфуза Раҳимова жорий йилда яккахон концерт дастурини ўтказишни режалаштирмоқда.

Дилфуза Раҳимованинг режалари бисёр

Бу концерт дастури учун эса кетма-кет янги қўшиқлар тайёрламоқда. Уларнинг премьерасни эса албатта “Ўзбегим Таронаси” радиоси ва сайтимиз орқали қарши оласиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol