Улуғбек Раҳматуллаевдан видеопремьера

Сана: 24.07.2019 168 қайноқ

Улуғбек Раҳматуллаевдан видеопремьера

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев "Севиб қолдимда" номли янги таронаси учун видеоклип суратга олдирган эди. Қисқа вақт ичида ушбу клип тайёр бўлди ва қўшиғи билан бирга юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари ҳамда телеэкранлари орқали премьера қилинди. Қўшиқ Фазлиддин Раҳманов сўзи ва мусиқаси, Жалолхон Сайфуллаев ва Бахтиёр Собиров аранжировкаси билан ёзилган. Клип ҳақида тўхталадиган бўлсак, видео асар Дилмурод Агзамов билан ҳамкорликда суратга олинган. Барчага яхши кайфият улашувчи ва такрорланмас сюжетни ўз ичига олган видеоклип томошабинлар қалбини забт этиб, халқимиз юрагидан алоҳида ўрин олади деб умид қиламиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol