Шаҳзоданинг кутилмаган совғаси

Сана: 05.07.2019 1560 қайноқ

Шаҳзоданинг кутилмаган совғаси

Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода мухлисларини ажойиб совға билан қувонтирди. У Faydee билан ижро қилинган "Ҳабиби алби" таронасини  тингловчилар ҳукмига ҳавола қилди. Премьера фақатгина юртимизнинг етакчи радиотўлқинларида эмас, балки, Қирғизистон ҳамда Тожикистондаги фм тўлқинларида ҳам бўлиб ўтди. Мухлислар томонидан аъло даражада қаршиланган композиция сўзи  Faydee ва  Leftside томонидан ёзилган. Бастакорлар Gon Haziri, Faydee, Dj Kantik, Divy Pota. Мазкур мусиқий асар мавсумнинг энг қайноқ ва ёрқин тароналаридан бирига айланиши тайин. Албатта сиз ҳам тинглаб, ўзингиз баҳо беринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol