Сабина Турсуновадан янги қўшиқ премьераси

Сана: 04.07.2019 75

Сабина Турсуновадан янги қўшиқ премьераси

“The Cover Up” лойиҳасининг 3 мавсуми орқали кўпчиликка таниш бўлган Сабина Турсунова янги қўшиғи тақдим қилди. Композиция рус тилида ижро қилинган бўлиб, “Тебя нашла” деб номланади. Илк жарангидаёқ тингловчилар эътиборини тортган қўшиқни хонанданинг ўзи ёзган. Аранжировка муаллифи эса Жавоҳир Комилов. Сиз ҳам тингланг ва баҳо беринг.
Маълумот учун, Сабина Турсунова Ботир Зокиров номидаги жаз оркестрининг солисти. У Чехия ва Россияда ўтказилган Халқаро мусобақаларнинг 3 карра лауренти, унда Гранпри, биринчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol