Бангкокда "Сарвқомат дилбарим" бадиий фильми намойиш этилади

Сана: 01.07.2019 1891

Бангкокда  "Сарвқомат дилбарим" бадиий фильми намойиш этилади

Жорий йилнинг 20 июль куни Бангкокда ўтказиладиган кино кунлари доирасида "Сарвқомат дилбарим" бадиий фильми намойиш этилади.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ушбу кино кунларига Халқаро бўлим бошлиғи Умид Зуннунов, кинорежиссёр Сарвар Каримов, киноактёр Адиз Ражабов қатнашади. 21 июль куни эса ОАВ учун фильм ижодкорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, фильм қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг романи асосида ишланган Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ноёб қўшма лойиҳа бўлиб, ҳар икки мамлакатда ҳам суратга олинган. Фильм режиссёри Сарвар Каримов. Бош ролларда Адиз Ражабов, Улуғбек Қодиров, Мадина Талипбек, Элина Абай қизи, Нигора Каримбоева, Матёқуб Матчонов ва бошқалар иштирок этишган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol