Абдували Ражабовдан тез кунда янги қўшиқ

Сана: 23.06.2019 72

 

Хушовоз хонанда Абдували Ражабов шу кунларда мухлисларини хушнуд этиш ниятида янги ғоялар, шунингдек,  бир нечта янги лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Ана шундай лойиҳалардан бири яқин кунлари премьераси кутилаётган навбатдаги қўшиқ намойишидир. Хонанданинг ҳозирча номи сир тутилаётган мусиқий асари деярли тайёр. Катта умидлар билан ёзилган қўшиқ тингловчиларни бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз. Абдували Ражабов мазкур ижод маҳсулини бастакор Жамшид Шодиев ва мусиқий безакчи Жамшид Гаффароқ билан ҳамкорликда яратмоқда. Демак, премьера яқин. Кутамиз ва хонандага омад тилаб қоламиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol