Тўлқин Жабборовдан ваъда қилинган клип

Сана: 21.06.2019 306

Тўлқин Жабборовдан ваъда қилинган клип

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўлқин Жабборов яқиндагина янги "Шеваларингдан" номли мусиқий асари учун видеоклип тасвирга олдирган эди. Кайфиятни кўтарадиган, ҳазиломуз тарзда яратилган клип ваъдага мувофиқ ҳавола қилинди. Нозим Толипов билан ҳамкорликда суратга туширилган видеоклип трек ва сюжетни ўз ичига олган. Унда бош ролларни хонанда билан бирга истеъдодли актрисалар ижро қилишган.
Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, cўзи Адолат Полвонова қаламига мансуб. Бастакор Руслан Мавлонов. Ушбу қўшиқ ва клип мавсумнинг ёрқин ижод намуналаридан бирига айланиши ва халқимизга манзур келиши кутилмоқда.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol