Фаррух Комиловдан янги қўшиқ премьераси

Сана: 19.06.2019 1384

Фаррух Комиловдан янги қўшиқ премьераси

Истеъдодли хонанда Фаррух Комилов мухлислари эътиборига янги қўшиғини тақдим қилди. "Айро" деб номланган ушбу композиция илк жарангидаёқ илиқ фикрлар билан кутиб олинди. Хонанданинг мухлислари эса ушбу тарона тақдимотидан хушнуд бўлишди. Фаррух Комилов халқимиз орасида оммалашиши кутилаётган мазкур ижод намунасини Шаҳбоз Носиржонов ҳамда Жасур Бадалбоев билан ҳамкорликда яратган. Қўшиқ хонанда ва унинг ижодий жамоаси кутган натижани беради ва тингловчилар қалбидан муносиб ўрин эгаллайди деб умид қиламиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol