Юлдуз Усмонова ва Нилуфар Усмоновадан дуэт тарона премьераси

Сана: 11.06.2019 1805

Юлдуз Усмонова ва Нилуфар Усмоновадан дуэт тарона премьераси

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова март ойида бўлиб ўтган концерт дастурининг учинчи кунидан бошлаб, мухлисларига "Таралли далли" қўшиғини дуэт тарзида тақдим этган эди. Нилуфар Усмонова билан ижро қилинган бу дуэтнинг шу кунга қадар фақатгина  жонли ижрода куйланган концерт тури   намойиш қилинган эди. Кутилмаганда ижро қилинган дуэтни студияда ёзилган сифатли талқини ниҳоят оригинал тарзда мухлисларга армуғон қилинди. Халқимиз томонидан аъло даражада қарши олинган дуэт интизорлик билан кутган тингловчиларни алоҳида хушнуд қилди.  Шу ўринда Нилуфар Усмонова волидаси, халқимизни севимли санъаткори Юлдуз Усмоновага бу дуэтни бўлишганликлари учун ўз миннатдорчиликларини билдириб қолади. Юлдуз Усмонова муаллифлигидаги мазкур  мусиқий асардан сиз ҳам албатта баҳраманд бўлинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol