ҚИРҒИЗИСТОНДА “ЎЗБЕКИСТОН КИНОСИ КУНЛАРИ” ЎТКАЗИЛДИ

Сана: 11.06.2019 1867

ҚИРҒИЗИСТОНДА “ЎЗБЕКИСТОН КИНОСИ КУНЛАРИ” ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 6-8 июнь кунлари Қирғизистонда “Ўзбекистон кино кунлари” ўтказилди. Бу ҳақида "Ўзбеккино" Миллий Агентлигининг матбуот хизматт маълумот берди. Тадбир Қирғизистоннинг Ўш ва Жалалобод шаҳридаги кинотеатрларда ўтказилди. Уч кун давомида бўлиб ўтган ушбу кино кунларида “Сабот”, “Сарвқомат дилбарим”, “Иссиқ нон” бадиий фильмлари ва “Хожаи жаҳон Абдулхолиқ Ғиждувоний” ҳужжатли фильми намойиш этилди.   Тадбирда  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Карим Мирходиев, таниқли ёш актёр Адиз Ражабов, кинорежиссёр Умид Ҳамдамов, “Ўзбеккино МА халқаро алоқалар хизмати бошлиғи Умид Зуннунов, Агентлик Матбуот котиби Барно Унгбоева иштирок этишди. Шуни айтиб ўтиш лозимки, ўзбек киноижодкорлари қирғиз халқи томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Бундан ташқари Қирғизистоннинг бир нечта телеканалларидаги кўрсатувларга жонли эфирга меҳмонга чақирилди.

Айниқса ўзбек актёрлари машҳур Карим Мирходиев ва Адиз Ражабов билан ўтказилган суҳбатлар Қирғизистон халқини жуда хурсанд этди. Ёш ўзбек кинорежиссёри Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон” фильми ҳам қардош қирғиз дўстларимизга жуда манзур бўлди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol