ЎЗБЕКИСТОН ОСКАР ҚЎМИТАСИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ.

Сана: 29.05.2019 2146

ЎЗБЕКИСТОН ОСКАР ҚЎМИТАСИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ.

 

Сайёрамизнинг энг йирик ва энг муҳим мукофоти ҳисобланган Оскарга эндиликда Ўзбекистон фильмларини тақдим қилиш имконияти пайдо бўлди.
Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Ўзбекистон Оскар қўмитаси ташкил қилиниб, АҚШ киноакадемияси томонидан рўйхатдан ўтказилди.
Шу йилнинг 1 октябрь куни Ўзбекистон Оскар қўмитаси томонидан 2020 йилнинг 9 февраль куни Лос-Анжелес шаҳрининг машҳур “Dolby” театрида бўлиб ўтадиган 92-Оскар тақдирлаш маросимининг “Энг яхши халқаро бадиий фильм” номинациясига Ўзбекистон номидан фильм илгари сурилади.
Ўзбекистон Оскар қўмитасининг аъзолари таркиби ва фильмларни саралаб олиш низоми билан таништириш мақсадида миллий қўмитанинг координацион муассиси Ўзбекистон миллий кинокомиссияси яқин кунларда Ўзбекистон Оскар қўмитаси тақдимоти ҳамда матбуот анжумани ўтказишни режалаштирган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol