Муҳаббат Меҳмоновадан янги клип премьераси

Сана: 17.05.2019 1566

Муҳаббат Меҳмоновадан янги клип премьераси

"Ниҳол" мукофоти совриндори Муҳаббат Меҳмонова Дона тахаллуси остида ижодини давом эттирмоқда. У янги видеоклипини тақдим қилди. "Мустанг" номли қўшиқ учун ишланган видео асар қизиқарли сюжетни ўз ичига олган. Хонанда бу клипни яратишда клипмейкер Жасур Шаметов билан ҳамкорлик қилди. Шўх композицияга хос ишланган клипда Санжар Шодиев бош ролни ижро қилган. Ўйлаймизки, бу ижод маҳсули ёшлар орасида қисқа фурсатларда оммалашади ва мухлислар кайфиятини кўтарадиган тароналар қаторидан ўрин олади.
Тарона муаллифларига тўхталадиган бўлсак, қўшиқ сўзи, мусиқаси ва аранжировкаси Элдор Қаюмов томонидан яратилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol