72-Халқаро Канн кинофестивали доирасидаги кинобозорда Ўзбекистон 50 та фильм билан иштирок этади

Сана: 14.05.2019 2454 қайноқ

72-Халқаро Канн кинофестивали доирасидаги кинобозорда Ўзбекистон 50 та фильм билан иштирок этади

Ҳар йили анъанавий тарзда айнан май ойида Франциянинг Канн шаҳридаги Лазур соҳиллари бўйида бўлиб ўтадиган ҳалқаро кинофестиваль дунёдаги энг нуфузли маросимлардан биридир. Бу йил у 72- бор дунёнинг турли манзилларидан ташриф буюрадиган кино дунёси вакилларига мезбонлик қилади. Маълумки, шу йилнинг 14-25 май кунлари 72-Халқаро Канн кинофестивали бўлиб ўтади . “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда “Республика кинопрокат маркази” бу йил илк марта ушбу кинофестиваль доирасида бўлиб ўтадиган “MARCHE DU FILM” кино бозорида 50 та турли йўналишдаги фильм билан иштирок этади. 72- халқаро Канн кино фестивали доирасидаги “MARCHE DU FILM”кинобозоридаги ўзбек стенди тақдимотида 17-май куни кинорежиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг “ЭЛПАРВАР” бадиий фильми намойиш этилади. Шунингдек, кино бозор иштирокчилари эътиборига Зулфиқор Мусоқовнинг “Берлин-Оққўрғон”, Жаҳонгир Ахмедовнинг “Исломхўжа”, Рустам Саъдиевнинг “Барон”, Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон”, Сарвар Каримовнинг “Сарвқомат дилбарим” каби фильмлари ҳам ҳавола этилади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol