"Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий” фильмининг премьераси бўлиб ўтади

Сана: 16.04.2019 1897

"Имом Абу Исо  Муҳаммад Термизий” фильмининг премьераси бўлиб ўтади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Абдухалил Мигнаров томонидан “Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий” номли бадиий фильм яратилди.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 19 апрель куни Алишер Навоий номидаги киносаройда “Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий” номли ушбу бадиий фильмнинг тақдимот маросими ўтказилади.
Фильмда ҳижрий – 3 аср , милодий 9 – аср вақтидаги тарихий давр тасвирланади. Бу вақтда Мовароуннаҳрда илм ва маърифат юксак даражада ривожланган пайт эди. Муҳаддислик илми ҳам мисли кўрилмаган даражада равнақ топади. Мана шу даврда мусулмон оламидаги таниқли олти хадиснавис имомларнинг бири Имом Абу Исо Мухаммад Термизий дунёга келади. Фильмда унинг ҳаёт йўли,ижодий фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Унда бош ролларни Абдуллоҳ Абдуллаев, Дониёр Ҳафизов, Фурқат Файзиев, Нозим Тўлахўжаев, Эгамберди Раҳимов ва бошқалар ижро қилган.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol