Беном гуруҳининг гастрол сафарлари давом этмоқда

Сана: 14.04.2019 40

Беном гуруҳининг гастрол сафарлари давом этмоқда

Маълумки, Беном гуруҳи йигитлари нафақат юртимизда балки, қўшни мамлакатларда ҳам "Чунки бу биз" номли кино концерти билан меҳмон бўлишмоқда. Ҳар бир манзилда аъло даражада қарши олинаётган концерт 13 апрель куни Тожикистоннинг Истаравшан шаҳрида бўлиб ўтди. Меҳр ва муҳаббатга лиммо лим бўлган дастур унутилмас онларга бой бўлди. Ҳар бир концертдан ўзгача завқ  олаётган Беном гуруҳи катта иштиёқ билан кейинги манзилга йўл олишга ҳозирланмоқда. Навбат Андижон вилоятига!  25 апрель куни Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли амфитеатрда бўлиб ўтадиган  кино концертга ижодкорлар барча мухлисларини чорлаб қолишади. Албатта ташриф буюринг ва севимли ижодкорларингиз билан бирга ёқтирган қўшиқларингизни биргаликда куйланг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol