Жамшид Абдуазимовдан шўх тарона премьераси

Сана: 23.07.2014 1358 қайноқ

Бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна ижод оламига шўнғиб кетган Жамшид Абдуазимов кетма-кет янги қўшиқлар ва клиплар тақдим этиб келмоқда. 

Бу сафар хонанда томонидан куйланган янги қўшиқ эътиборингизга ҳавола этилади. “Сиқилиб кетдим жоним” дея ном олган қўшиқ муҳаббат ишқида куйган ошиқ тилидан куйланган. Шўх оҳангга эга тарона бугунги мавсум учун айнан мос бўлиб, буни Жамшид Абдуазимов мухлислари ҳам таъкидлашди. 

Жамшид Абдуазимовдан шўх тарона премьераси

Қўшиқ илк марта “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали тақдим этилди. Анъанага кўра, премьерадан сўнг тарона сайтимизга ҳам жойлаштирилди. Жамшид Абдуазимов янги қўшиқ премьерасини интиқлик билан кутганди. Тингловчилар томонидан билдирилган илиқ фикрлар ва ижобий баҳолар хонанданинг кутган натижасини берди. Жамшид Абдуазимовдан шўх тарона премьераси

Демак, сиз хозирнинг ўзидаёқ янги таронадан баҳраманд бўлишингиз ва унга баҳо беришингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol