Нилуфар Усмоновадан янги қўшиқ ва клип "Одамлар"

Сана: 05.04.2019 1909 қайноқ

Нилуфар Усмоновадан янги қўшиқ ва клип "Одамлар"

Санъатимиз юлдузи, халқимизнинг севимли хонандаси Нилуфар Усмонова куни кеча кутилмаган мавзудаги янги қўшиғи ва клипини намойиш қилди. "Одамлар" деб номланган ушбу ижод маҳсули илк жарангидаёқ мавзуси, сўзлари билан барча тингловчилар диққатини тортди. Мусиқий асар мухлислар ҳаётидан алоҳида ўрин олишига шубҳамиз йўқ. Шунингдек, видеоклип ҳам тарона билан бирга теле экаранлар орқали намойиш қилинди. Клип ғояси, сюжети ҳам қўшиқ каби барчани ҳайратландирди. Атрофда аслини яшириб, ниқобда юрадиган инсонлар сони ортиб бораётгани яққол бу клипда ўз исботини топган. Мазкур қўшиқ ва клипнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Ҳамдам Собировга тегишли. Клип режиссёри Сарвар Исаев. Тасвирчи Рустам Муродов.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol