Жаҳонгир янги қўшиқ ва клип тақдим этди

Сана: 22.07.2014 3254 қайноқ

Ёш ва истеъдодли хонанда Жаҳонгир “Сарвиноз” таронасидан сўнг, бугун янги ижод намунасини тақдим этди. 

“Сеҳргаримсан” дея номланган навбатдаги таронада ҳам муҳаббат тараннум этилган. Жаҳонгирнинг юрак қалби меҳр-муҳаббатга тўла эканлигини у яратаётган қўшиқлар орқали сезиш қийин эмас. Бироқ унинг юрагини эгаллаган қиз кимлиги бизга номаълум.

Жаҳонгир янги қўшиқ ва клип тақдим этди

Бу сафар Жаҳонгир муҳаббатга тўла қалбини забт этган маликани сеҳргар дея таърифламоқда. Тимур қаламига мансуб матнга Шерзод Ёсинов мусиқа басталаган.

Жаҳонгир янги қўшиқ ва клип тақдим этди

“Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали қўшиқ илк марта жаранг сочгач, тингловчиларнинг фикрлари қабул қилинди. Айтиш керакки, мазкур тарона орқали Жаҳонгирнинг мухлислари сони янада ортди. Сабаби кўпчилик бу қўшиққа аъло баҳо берди. 

Жаҳонгир янги қўшиқ ва клип тақдим этди

Сиз нафақат таронани тинглашингиз, балки унга ишланган видеоклипни ҳам томоша қилишингиз мумкин.

Жаҳонгир янги қўшиқ ва клип тақдим этди

Юқори сифатда тайёрланган клип Дилмурод Агзамов томонидан суратга олинган. Клипда ёш актёр ва раққослар ҳам қатнашган. Клипни томоша қилинг ва унга муносиб баҳо беринг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol