Сардор Мамадалиев Рамазон ойига муносиб туҳфа тайёрламоқда

Сана: 03.04.2019 161 қайноқ

Халқимиз севган санъаткор Сардор Мамадалиев шу кунларда ижод уммонида. У янги тароналар яратиш билан бирга видеоклиплар устида ҳам иш олиб бормоқда. Хонанданинг берган маълумотларига қараганда, тез кунда янги клип суратга олинади. Мазкур клипни тасвирга тушириш ишлари бўйича айни дамда қизғин тайёргарлик олиб борилмоқда. Видео асар "Отасини йиғлатганни" номли қўшиқ учун тасвирга туширилади. Рамазонга ёшларимиз учун муносиб совға бўлиши кутилаётган ва тарбиявий аҳамияти катта бўлган ушбу ижод маҳсули хонанданинг репертуаридаги қўшиқ ва клиплар қаторидан алоҳида ўрин олиши шубҳасиз. Мазкур тарона Сардор Мамадалиевга Халқ ҳофизи Сойиб Ниёзов томонидан совға қилинган. Видеоклип эса Шуҳрат Мавлонов томонидан тасвирга олинади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol