Сурхон воҳаси "Халқаро бахшичилик санъати фестивали"га шай!

Сана: 03.04.2019 82 қайноқ

Сурхон воҳаси "Халқаро бахшичилик санъати фестивали"га шай!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан ҳар икки йилда Сурхондарё вилоятида Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилиши белгиланган эди. Маълумки, жорий йилнинг 5-10 апрель кунлари Сурҳондарё вилояти Термиз шаҳрида " I Халқаро бахшичилик санъати фестивали" бўлиб ўтади. Фестивалнинг старт олишига саноқли кунлар қолди. Мазкур фестивал меҳмонларини Сурхон воҳаси кўтаринки кайфиятда кутиб олишга шай ҳолда.
Тадбирда вазирлик ва идоралар, дипломатик корпуслар, хорижий ва маҳаллий ОАВ, маданият ва санъат йўналиши мутахассислари, хорижий санъаткорлар, халқ ровий-бахшилари ва шунчаки Шарқ маданияти ихлосмандлари иштирок этишади. Фестивал жамоатчиликни ўзбек бахшичилигининг бетакрор намуналари билан таништириш, ёшлар орасида миллий фольклорга бўлган қизиқишни ошириш, қардош халқлар ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ижодий алоқалар ва маданий ҳамкорлик доирасини халқаро кўламда кенгайтириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol