Баҳром Назаровдан видеопремьера

Сана: 01.04.2019 1508

Хушовоз хонанда Баҳром Назаров "Қора булут" таронаси билан мухлислар қалбини яна бир карра забт этган эди. Қисқа фурсатда яхшигина оммалашишга улгурган мусиқий асарнинг видеоклипи ҳам ниҳоят томошабинлар ҳукмига намойиш қилинди. Видео асар хонанданинг доимий ҳамкори Суннат Намозов режиссёрлигида яратилган. Клип ўзига хос ва такрорланмас. Тасвирчи Иззатилла Лутфуллаев. Умид қиламизки, клип ҳам қўшиқ каби мухлислар қалбидан алоҳида ўрин олади.
Эслатиб ўтамиз, қўшиқ Роксана Исмоилова сўзи, Хушнуд Дарвеш мусиқаси ва Аҳлиёр Азимов аранжировкаси билан яратилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol