Бунёдбек Саидовдан "Капалак"

Сана: 29.03.2019 235 қайноқ

Апрель ойида 3 кунлик яккахон концерт дастурини намойиш этиш арафасида бўлган хонанда Бунёдбек Саидов, кетма кет янги қўшиқларини концерт олдидан намойиш қилмоқда. Куни кеча тингловчиларга армуғон қилинган "Капалак" таронаси ҳам шулар жумласидандир. Мусиқий асар хонанданинг концерт дастуридан ҳам муносиб ўрин олиши кутилмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Олдинда бир нечта клип премьералари ҳам мухлисларни кутмоқда. Демак, Бунёдбек Саидовдан янги ижод маҳсулларини кутиб қолинг.
Эслатиб ўтамиз, хонанданинг "Орзулар орасида" номли яккахон концерт дастури 15, 16, 17 апрель кунлари "Халқлар дўстлиги" санъат саройида бўлиб ўтади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol