“ЎЗБЕККОНЦЕРТ” ДАВЛАТ МУАССАСАСИДА ФАОЛ САНЪАТ ВАКИЛЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Сана: 25.03.2019 1725

“Ўзбекконцерт” давлат муассасасида фасли навбаҳорнинг сўлим байрами Наврўзи олам кенг нишонланди. Унда дошқозонга сумалак солиниб, қадрли байрамнинг қадриятларига ҳам катта эътибор қаратилди. Бундан ташқари, байрам баҳонасида Муассаса билан ўтган йил давомида кўплаб тадбирларда елкама елка хизмат қилган кўплаб санъаткорларни тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Улар орасида, Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, фаол эстрада хонандалари ва гуруҳлари, қизиқчилар, рақс дасталари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам бор эди. Жумладан Ортиқ Отажонов, Фаррух Зокиров, Ғуломжон Ёқубов, Зулайҳо Бойхонова, Шохруххон, Муниса Ризаева, Жаҳонгир Позилжонов, Зоҳиршоҳ Жўраев, Сардор Мамадалиев, Каниза ва бошқалар.
Очиғи, байрам жуда юқори кайфиятда нишонланди. Айниқса, тақдирлаш маросимидан сўнг навбат дилрабо куй-қўшиқлару шўх рақсларга уланиб кетди. Шу тариқа Наврўзи олам тантаналари “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида ўзгача нишонлади.

“ЎЗБЕККОНЦЕРТ” ДАВЛАТ МУАССАСАСИДА ФАОЛ САНЪАТ ВАКИЛЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol