Ирода Дилроздан байрамона премьера

Сана: 20.03.2019 1969

Ирода Дилроздан байрамона премьера

Наврўз айёми муносабати билан айни кунларда юртимиз бўйлаб байрам шодиёналари қизғин олиб борилмоқда. Хонандалар баҳорий байрам муносабати билан Наврўзни тараннум этувчи қўшиқлар яратиб, мухлисларини қувонтиришмоқда. Ирода Дилроз ижросидаги "Наврўзой келибди" қўшиғига ишланган видеоклип ҳам шулар жумласидандир. Халқ сўзи, халқ куйи билан ёзилган мазкур таронага Равшан Мирзабоев томонидан баҳорга хос видеоклип суратга олинган. Тасвирчи Бахтиёр Набиев. Барчага хуш кайфият улашувчи бу ижод намунаси ўз номи билан хақиқий байрам совғаси бўла олса ажаб эмас. Албатта қўшиқни тинглаб, баҳо бериш халқимизга ҳавола.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol