ЎЗБЕК МИЛЛИЙ ФИЛЬМЛАРИ ХАЛҚАРО МАЙДОНДА ТАҚДИМ ҚИЛИНМОҚДА.

Сана: 20.03.2019 60

ЎЗБЕК МИЛЛИЙ ФИЛЬМЛАРИ ХАЛҚАРО МАЙДОНДА ТАҚДИМ ҚИЛИНМОҚДА.

 

Республика кинопрокат маркази шу йилнинг 18 март куни Хитойнинг Гонконг шаҳрида бошланган 23-Халқаро “FILMART” кино ва телевизион фильмлар кинобозорида иштирок этиш орқали илк маротаба ўзбек миллий фильмларини халқаро майдонда тақдим қилмокда. Мазкур йирик тадбирнинг иккинчи иш кунидан олинган маълумотларга кўра, дунёнинг 40 га яқин давлатларидан иштирок этаётган 850 тага яқин компаниялар, дистрибьютерлар ва харидорлар қаторида мамлакатимиз вакиллари ҳам ўз маҳсулотларини халқаро кинопрокатга чиқариш, чет эл телеканалларига сотиш ва юртимизда хамкорликда фильмлар ишлаб чиқариш масалалари бўйича хорижий ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиб, шартномалар имзолагани тўғрисида маълумотлар берилди.
Жумладан, Гонконг ҳамда АҚШнинг бир қатор дистрибьютерлик компаниялари бундан буён ўзбек миллий фильмларини барча халқаро кинобозорларда тарғиб килиш ва уларни сотишда Республика кинопрокат маркази билан ҳамкорлик қилишга келишишган.
Шунингдек, Франция, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Малайзия, Индонезия ва Тайван каби бошқа кўплаб мамлакатлар кинокомпаниялари Ўзбекистонда фильмлар суратга олишга қизиқиш билдириб, мавжуд кинолойиҳаларни мамлакатимизда биргаликда амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol