Беном гуруҳи "Чунки бу биз" кино концерти билан Истанбулда меҳмон бўлади

Сана: 12.03.2019 79 қайноқ

Беном гуруҳи "Чунки бу биз" кино концерти билан Истанбулда меҳмон бўлади

"Беном" гуруҳи йигитлари маълумки, "Чунки бу биз" кино концерти билан бир нечта манзилларда гастрол сафарини уюштиришга улгуришди. Ҳар бир манзилда аншлаг тарзда ўтаётган концертнинг кейинги бекати ҳам аниқ бўлди. Хонандаларнинг қолдирган маълумотларига кўра, 30, 31 март кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Беном гуруҳи "Чунки бу биз" номли кино концерти билан меҳмон бўлади. Жонли ижрода бўлиб ўтадиган мазкур дастур ҳам  аввалгиларидан қолишмаслиги шубҳасиз. Сарвар ва Комил Туркия давлатида истиқомат қилувчи барча мухлисларини ушбу концертга чорлаб қолади. Албатта ташриф буюринг ва Беном гуруҳи ижросидаги севимли қўшиқларингизни биргаликда куйланг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol