Нилуфар Усмоновадан баҳорий премьера "Зирапча"

Сана: 12.03.2019 1844 қайноқ

Нилуфар Усмоновадан баҳорий  премьера  "Зирапча"

Эстрадамиз хонандаси Нилуфар Усмонова йил бошидан буён кетма кет янги қўшиқларини тақдим этиб, видеоклиплар тасвирга олдириб келмоқда. Яқиндагина "Одамлар" номли янги таронасига видеоклип тасвирга олдирган хонанда куни кеча навбатдаги ижод маҳсулини халқимизга армуғон қилди. Мусиқий асар "Зирапча" деб номланади. Мазкур тарона машхур "Зирапча" телелойиҳаси учун саундтрек қилиб куйланган эди. Лойиҳанинг биринчи мавсумида таронанинг бир қисмигина қўлланилган эди. Мухлисларнинг талаб ва истакларига биноан ушбу қўшиқ тўлиқ ҳолда тингловчиларга тақдим қилинди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Композиция учун ишланган видеоклип ҳам қўшиқ билан бирга премьера қилинди. Умид қиламизки, ушбу қўшиқ ва клип албатта халқимизга манзур келади ва мухлисларнинг севиб тинглайдиган қўшиқлар қаторидан алоҳида жой эгаллайди.
Қўшиқ ва клип муаллифларига тўхталадиган бўлсак, шоир ва клип режиссёри Бахтиёр Сафаров. Бастакор Шуҳрат Зокиров. Тасвирчи Илҳом Маҳкамов.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol