Руи Заминдан оналарга бағишланган туҳфа

Сана: 09.03.2019 1525

Руи Заминдан оналарга бағишланган туҳфа

Хушовоз хонанда Руи Замин баҳор айёмини янги қўшиқлар туҳфаси билан қарши олди. Унинг навбатдаги таронаси "Оналар оёғи остида жаннат" деб номланади. Мусиқий асар барча онажонлар учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди десак адашмаймиз. Мазкур қўшиқ Моҳидил Шермонова ва Шавкат Азимов сўзи билан яратилган. Мусиқасини эса хонанданинг ўзи басталаган. Аранжировка устида Шуҳрат Зокиров иш олиб борган. Умид қиламизки, бу композиция хонанданинг аввалги қўшиқлари каби ўз тингловчиларини топиб, талабгор ижод маҳсуллари қаторидан ўрин эгаллайди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol