Иззат Ибрагимов ва Руслан Шариповдан дуэт тарона премьераси

Сана: 06.03.2019 1970

Халқимиз ардоғидаги хонандалар Иззат Ибрагимов ва Руслан Шарипов янги "Тушларимга киринг онажон" номли қўшиқ яратишган эди. Ҳали оммага тақдим қилинмасиданоқ тингловчиларни қизиқтириб қўйган мазкур ижод маҳсули куни кеча юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. Мусиқий асар илиқ ҳамда ижобий фикрлар билан қарши олинди ва байрам олди мухлислар учун муносиб совға бўлди десак адашмаймиз. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Қўшиқ учун видеоклип ҳам тасвирга олинган ва шу кунларда намойиш қилиниши режалаштирилган.
Тарона ҳамда клип муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Наргиза Назирова қаламига мансуб. Бастакор Руслан Шарипов. Клип режиссёри эса Рауф Набиев.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol