“Дурдона” гуруҳи янги клипни тақдим этди

Сана: 18.07.2014 3832 қайноқ

4 нафар лобар қизлардан ташкил топган “Дурдона” гуруҳи янги қўшиқ ва янги клип тақдим этди.

Бироз танаффусдан сўнг яна янги қўшиқ ва клип тайёрлаган гуруҳ қизлари меҳнатига бугун баҳо беришингиз мумкин. “Ишон” номли таронага ишланган видеоклип Дилмурод Агзамов режиссёрлиги остида тайёрланди.

“Дурдона” гуруҳи янги клипни тақдим этди

Мазкур таронанинг муаллифлари ҳақида тўхталадиган бўлсак, қўшиқ матни Баҳодир Низомов қаламига мансуб. Мусиқа ва аранжировка муаллифи эса Отабек Қамбаралиев. Қўшиқ рақсбоп йўналишда бўлиб, мусиқаси ила тингловчиларга маъқул келса ажаб эмас. 

“Дурдона” гуруҳи янги клипни тақдим этди

Муҳаббат мувзуси тараннум этилган қўшиққа ишланган видеода гуруҳ қизлари ҳар бири алоҳида образда намоён бўлишган. Трек йўналишида суратга олинган клипда нигоҳлар қўшиқ сўзлари билан уйғунлашганлигини сезасиз. Бу эса видеога ўзгача руҳ бағишлаган. 

“Дурдона” гуруҳи янги клипни тақдим этди

Гуруҳ ижодида бир қатор янгиликлар тайёрлашмоқда. Сайтимизни мунтазам кузатиб борсангиз, барчасидан бохабар бўласиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol