"Нотаниш қотил 2" фильми катта экранларга чиқиш арафасида

Сана: 25.02.2019 303

"Нотаниш қотил 2" фильми катта экранларга чиқиш арафасида

Режиссёр ва актёр Азамат Аҳроровнинг "Нотаниш қотил 2" фильмининг катта экранлардаги намойишига старт бериладиган сана маълум бўлди. Мазкур картинани сиз 15 мартдан бошлаб юртимиз кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин. Фильм ҳақида тўхталадиган бўлсак, унда бош ролларни Жавоҳир Зокиров, Алихан, Муқаддас Саъдуллаева, Ҳошим Арслонов, Азамат Аҳроров ва бошқалар ижро этишган. Сценарий муаллифи Аҳрор Нурмуҳаммад. Маълумки, "Нотаниш қотил" фильми томошабинларнинг энг севимли картиналари қаторидан ўрин олган. Умид қиламизки, иккинчи қисми ҳам кино ихлосмандларининг эътиборидан четта қолмайди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol