Шоҳжаҳон Жўраев ва Райҳондан кутилмаган дуэт премьераси

Сана: 25.02.2019 209 қайноқ

Шоҳжаҳон Жўраев ва Райҳондан кутилмаган дуэт премьераси

Яқиндагина Райҳон янги дуэт устида иш олиб бораётгани ва дуэтдошини сир тутаётгани ҳақида маълум қилган эдик.  Барчани қизиқтирган бу сирли дуэтдош ошкор этилди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон, халқимиз ардоғидаги хонанда Шоҳжаҳон Жўраев билан дуэт куйлади.  Кутилмаган ҳамкорлик кўпчиликни лол қолдирди. Тарона "Кўзлари зебо" деб номланади. Мусиқий асар Нуриддин Маъно сўзи ва мусиқаси билан яратилган. Аранжировка муаллифи эса Жасур Бадалбоев. Ўйлаймизки, дуэт ҳар икки хонанданинг ҳам мухлисларига манзур келади ва талабгор ижод маҳсуллари қаторидан ўрин эгаллайди. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol