“Диёр” гуруҳи ижодда ҳам, тадбирларда ҳам фаол!

Сана: 18.07.2014 3656 қайноқ

Бугунги кунда нафақат ёшлар, балки 7 ёшдан 70 ёшгача барча мусиқа ва санъат шинавандалари меҳрини қозониб бораётган “Диёр” гуруҳи яна бир янги таронани тақдим этиш арафасида. 

Хабарингиз бор, яқинда Бухорода “Ягонасан, муқаддас Ватан” номли кўрик-танловнинг вилоят босқичи ўтказилганди. Мазкур танловда айнан “Диёр” гуруҳи ғолиб бўлиб, танловнинг Республика босқичига йўлланма олишди.

“Диёр” гуруҳи ижодда ҳам, тадбирларда ҳам фаол!

Гуруҳ аъзолари “Диёрим” номли таронасини жонли ижрода қойилмақом тарзда ижро қилишди. Бу ижро эса ҳакамлар томонидан муносиб баҳоланиб, гуруҳ аъзолари Республика босқичида ўзларини синаб кўрадиган бўлдилар. Мазкур муҳим босқич эса 5-август куни ўтказилади. Гуруҳ аъзоларига муваффақият тилаб қоламиз! 

“Диёр” гуруҳи ижодда ҳам, тадбирларда ҳам фаол!

“Диёр” гуруҳи шу кунларда турли тадбирларда фаол иштирок этиш билан бирга янги тарона устида ҳам иш олиб боришмоқда. “Юрак” номли тарона тез кунларда биринчилардан “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали тақдим этилади. Бунга мос равишда сайтимизда ҳам янги таронадан баҳраманд бўласиз! 

“Диёр” гуруҳи ижодда ҳам, тадбирларда ҳам фаол!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol