Зиёда ва Виа Мароканддан кутилмаган ижодий ҳамкорлик

Сана: 13.02.2019 1767

Зиёда ва Виа Мароканддан кутилмаган ижодий ҳамкорлик

Март ойида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурига қизғин тайёргарлик олиб бораётган Виа Мароканд ижодкорлари, хабар берганимиздек, концерт учун кўплаб янги қўшиқлар, кутилмаган дуэтлар  яратишмоқда. Дастурнинг катта қисмини ташкил этадиган янги ижод маҳсуллари орасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда билан ҳамкорликда яратилган янги дуэт ҳам ўрин олган. Қўшиқ номи "Қўшнилар" деб номланади. Дуэт Ҳамдам Собиров  муаллифлигида ёзилган. Мусиқий безакчи Дониёр. Хонандалар бу ижод намунаси учун аллақачон видеоклип тасвирга олдиришди. Клип режиссёри Жавлон Шодмонов. Оператор Ёдгор Носиров. Трек ва сюжетдан иборат бўлган видео асарда Алишер Узоқов ҳам бош роллардан бирини ижро қилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol